Бир ҳафта аввал Лондонда трамвайнинг ағдарилиб кетишига ҳайдовчи томонидан белгиланган тезликнинг уч маротаба оширилиши сабаб бўлгани аниқланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида ичида 60 йўловчи бўлган трамвай 70 км/соат билан кетаётган бўлган. Трамвайнинг тормоз тизими соз ҳолатда бўлган, йўл қопламасига ҳам ҳеч қандай эътироз бўлмаган. 

Авария оқибатида 7 киши ҳалок бўлганди, яна 50 киши жароҳат олганди.