Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасининг молиявий тақвимнинг биринчи кварталидаги даромадлари миқдори 30 фоизга қисқарди. Бунга жамоанинг Европа чемпионлар лигасида иштирок эта олмагани сабаб бўлган.

Агар «МЮ» келгуси мавсумда ҳам Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаса, жамоанинг асосий ҳомийси «Адидас»дан олинадиган йиллик даромад ҳам 21 млн. фунт стерлингга камаяди. Бу умумий даромадга яна 30 фоиз миқдорида зарар келтиради дегани.

«Адидас» билан тузган шартномамизда агар жамоа кетма-кет икки марта ЕЧЛда иштирок эта олмаса, шартнома шартлари ўзгариши бўйича банд бор. Мисол учун биз 70 млн. фунт олишимиз керак бўлса, бу кўрсаткич 21 млн. фунтга қисқаради (49 млн қолади)», деган клубнинг молиявий ишлар бўйича директори Клифф Бэти.

2016/2017 йилги Европа чемпионлар лигасида жамоанинг иштирок этмагани ҳам ҳозирча 30 сентябргача бўлган биринчи молиявий чорак ҳисоб-китобларида даромадларнинг қисқарганини кўрсатмоқда. Жумладан, жамоанинг даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 млн фунтга (2,8 фоиз) қисқариб, 120 млн фунтни ташкил қилган. Ўйин кунлари тушадиган фойда 32,3 фоизгача қисқариб, 16,8 млн. фунтга тушган. Соф фойда 6,2 млн фунтни кўрсатмоқда.

«Даромадларимизнинг бу қадар қисқаришига Чемионлар лигасида иштирок этмаётганимиз сабаб бўлган. Аммо келгуси йили улкан даромад ишлаш йўлидамиз», деган ижрочи директор Вудворд.

Клубнинг тижорат йўлидан топган пулидагина ўсиш кузатилган. Жорий йилда бу кўрсаткич 530-540 млн фунт стерлинг атрофида бўлиши кутилмоқда.