Германиянинг Рамштайн шаҳридаги НАТО базасида ҳарбий хизматни ўтаётган турк ҳарбийларидан бир неча нафари сиёсий бошпана сўраб, Германия ҳукуматига мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда SWR телеканали.

Ҳарбийлар Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишдан кейин вужудга келган сиёсий вазиятни ўз мурожаатларида важ қилиб кўрсатишган. 

Аскарларнинг сонига ойдинлик киритилмаган. Бироқ, ариза тез орада Германия миграция ва қочоқлар иши бўйича федерал маъмуриятида кўриб чиқилади.