Ғарб ОАВда АҚШ президентлиги сайловларида иштирок этган Хиллари Клинтон сайловда мағлуб бўлгандан кейин ҳақиқий жазавага тушгани ҳақида материаллар пайдо бўлди.

Жумладан, The American Spectator ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, Клинтон мағлуб бўлганини билгач, ён-атрофидагиларга бақирган, беадаб гаплар айтиб сўкинган, мебелларни вайрон қилган ва ўз ёрдамчиларига нарсалар улоқтирган. Таъкидланишича, "ғазаб отига минган" Клинтон бир неча соатдан кейингина ўзини боса олган.