АҚШ президенти Барак Обама унинг давлати НАТО бўйича иттифоқдошларини ҳимоя қилишига ваъда берди. 

"Греция демократик давлат ҳисобланади, чунки биз НАТО бўйича иттифоқдошлармиз. Биз демократиялар альянсимиз. Биз йиллар мобайнида НАТОга инвестициялар қилдик. Бугун НАТО дунёдаги энг йирик альянс, у ҳар доимгидан барқарорроқ. Мен америкаликлар НАТОга аъзо ҳар бир давлатни ҳимоя қилишни давом эттиришига ишонч билан қарайман", деб айтди Обама Афинада Ставрос Ниархос жамғармаси маданият марказидаги нутқи давомида.

Обама ўз нутқи давомида демократия ҳақида кўп фикрлар билдирди. "Афинада ёқилган демократия олови ҳеч қачон сўнмайди", деб айтди Обама. Унинг айтишича, АҚШ кўплаб давлатлар билан ҳамкорлик қилади, бироқ ҳамма давлатда ҳам демократия бор эмас. "Демократик жамиятлар кўпроқ адолатли ва барқарорроқдир. Демократик тузум бўлмаган жойда имкониятлар камроқ бўлади. Демократия фаровонлик учун имкониятлар тақдим қилади", деб айтди Обама. 

Обама фуқаролар ўз етакчиларини танлашда эркин бўлишлари кераклигини айтди. Обама шунингдек нутқи давомида АҚШдаги сайловлар борасида ҳам тўхталиб ўтди. "Бизда АҚШнинг янги президенти билан кўплаб зиддиятлар бор, бироқ америкача демократия исталган одамдан кучлироқ. Биз ҳокимиятнинг силлиқ ўтишини таъминлаш учун барча имкони бор ишни қиламиз", деб ваъда берди Обама.