Qualcomm компанияси Snapdragon Technology саммитида янги чипсетлар авлоди –  Snapdragon 835’ни тақдим қилди. Бу ҳақда Engadget маълум қилди

Процессорнинг аниқ кўрсаткичлари маълум қилинмаган, бироқ шу маълумки, у 27 фоизга унумдорроқ бўлади ва 40 фоизга камроқ электр энергия истеъмол қилади.

Snapdragon 835’да қурилмани 2,5 марта тезроқ қувватлашга имкон берувчи Quick Charge 4.0 тез қувватлаш технологияси қўлланган.

Лойиҳада Samsung компаниясининг иштирок этиши тасдиқланди. Айнан ушбу компания янги процессорларни ишлаб чиқаради. Янги чипсет 10-нм ли FinFET технологик жараёни бўйича қурилади.

Qualcomm процессорнинг барча кўрсаткичларини январнинг илк кунларида маълум қилишга ваъда берди. Янги процессорда ишловчи қурилмалар 2017 йил бошидан бозорга чиқарилиши кутилмоқда.