«Бавария» жамоаси президенти Карл-Хайнц Румменигге Англия ва Испания чемпионатларидаги футболчиларга тўланаётган юқори маошлар дунё футболига хавф солаётгани, шунингдек «Реал» президенти Флорентино Перес ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«АПЛ — юқори маошлари билан дунё футболига хавф солаётган ягона лига эмас. Бу Испания чемпионатига ҳам тааллуқлидир.

«Реал» яқиндагина 3 футболчиси билан шартномани узайтирди. Энди Роналду солиқлар чиқариб ташланган ҳолатда 20,5 млн евро олади. Бундеслигада эса солиқлар чиқариб ташланмаган ҳолатда ҳам бунча миқдордаги маош олувчи биронта футболчи йўқ! Мадридликларда бизнес-модель. Улар ўз футболчилари АПЛга кетиб қолишини истамайди. «Реал» президенти Флорентино Перес ўз футболчиларига бошқа клублар томонидан, айниқса Англиядан таклиф бўлишига жуда ёмон қарайди», — дея Руммениггенинг сўзларини келтирган Sport Bild.