Тошкентда шахмат бўйича анъанавий "Олтин куз" рейтинг турнири ўтказилди. Мусобақада ўттиздан зиёд шахматчи ғолиблик учун кураш олиб борди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Швейцарча тизимда тўққиз турдан иборат турнирда пойтахтлик Рустам Саидалиев 7,5 очко билан биринчи ўринни эгаллади. У тўққиз партиянинг  еттитасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг натижани қайд этди.
Яна бир пойтахтлик шахматчи Александр Агишев етти очко билан иккинчи ўринга, хоразмлик Нилуфар Ёқуббоева 6,5 очко билан учинчи ўринга сазовор бўлди.

Шунингдек, қизлар ўртасида пойтахтлик Асал Салимова, ўн тўрт ёшгача ўғил болалар баҳсида Тошкент вилоятидан Самандар Шермуҳаммадов, фахрийлар орасида тошкентлик Шавкат Йўлдошев ғолиб, деб топилди.