Испаниянинг «Севилья» клуби ҳимоячиси Одил Рами «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўзаро солиштириб, аргентиналик футболчининг кучлироқ эканини таъкидлади.

«Мен майдонда Месси, Роналду ва Гризманн билан ҳам тўқнаш келганман. Ҳақиқатан ҳам гап дунёнинг энг яхши учта футболчиси ҳақида бормоқда. 

Лекин, Испанияда ўйнай бошлаганимдан буён фақат Месси ва Роналдуни таққослашади. Улар дунёнинг энг яхши икки футболчиси, аммо Месси — бу барибир Месси. У икки-уч рақиб билан кураш олиб бора олади, агар унга гуруҳ бўлиб қаршилик қилишса, керакли пасни амалга оширишга қодир. Месси кўпроқ жамоавий ўйинчи, шунинг учун уни яхшироқ деб ҳисоблайман», - дея Рамининг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com.