Тошкентда қўл тўпи бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Гандбол федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда 2004-2005 йилларда туғилган ўғил ва қизлардан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун баҳслашди.

Ўғил болалар ўртасидаги ҳал қилувчи финал учрашувида Тошкент шаҳри жамоаси Қорақалпоғистон жамоасини 28:26 ҳисобида мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллади.
Қизлар ўртасида Сирдарё вилояти жамоаси чемпионатнинг финал баҳсида Қорақалпоғистон жамоаси билан рақобатлашди. Мазкур ўйинда сирдарёлик ўсмирлар рақибларини 22:19 ҳисобида енгиб, чемпионат ғолиби бўлди.