Швеция ва Норвегия бир-бирларининг Nødnet ва Rakel фавқулодда жавоб бериш миллий радиокоммуникацион тизимларига уланиш ҳақидаги келишувни имзолаган биринчи давлатлар бўлдилар. Бу ҳақда Швециянинг фуқаролик ҳимояси ва фавқулодда вазиятлар агентлиги маълум қилди. 

Бу тизимлардан тез ёрдам, полиция, божхоначилар, қутқариш хизматлари, ҳарбийлар ва фуқаролик хавфсизлигининг турли ташкилотлари фойдаланадилар.

"Бу чегаралар оша ҳамкорлик қилишда бизнинг қобилиятларимизни мустаҳкамлаш учун қўйилган муҳим қадамдир. Қулай коммуникация қутқарув операциялари ўтказишни енгиллаштиради, авария ва инқирозлар вақтида ҳамкорлик ҳамда жиноятларнинг олдини олиш бўйича ишни кучайтиради", деб айтди Швеция ички ишлар вазири Андерс Игеман.

Келишувнинг имзоланиши ва бирлашган тармоқлар ишини синовдан ўтказиш икки давлатнинг 200 нафардан кўпроқ полициячилари, қутқарувчилари ва тиббий ходимлари иштирокида Мерокер деган жойда ўтган норвег-швед машғулотлари вақтида бўлиб ўтди.

Швеция фуқаролик ҳимояси ва фавқулодда вазиятлар вазирлигида Норвегия ва Швециянинг бу тажрибаси фавқулодда вазиятларда жавоб бериш коммуникацион тизимларини бирлаштирмоқчи бўлган бошқа давлатларга қўл келиши мумкин деб ҳисобланмоқда.