Тошкент ҳайвонот боғида 10 ноябрь куни Нил дарёси тимсоҳи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳайвонот боғининг расмий сайтида хабар берилган.

Суриштирув ишларида ойдинлик киритилишича, жониворнинг ошқозонидан топилган ва унинг ўлимига сабабчи бўлган буюм топилган. Унинг ошқозони яхшилаб ўрганилганда, у ердан болалар ўйинчоғи аниқланган, деб хабар бермоқда ҳайвонот боғи маъмурияти.

Узунлиги 120 см.ни ташкил этувчи тимсоҳни бундан уч йил муқаддам Исроилдан келтиришган эди. Жонивор шу давр оралиғида маҳаллий шароитга яхши мослашган ва узунлиги икки метрга етган.