UFC  биринчилигининг икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорнинг маълум қилишича, америкалик боксчи  Флойд Мэйуэзер билан бўладиган учрашув эвазига 100 млн доллар олмоқчи. Унинг сўзларидан TMZ портали иқтибос келтирган.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Мэйуэзер Макгрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишга рози эканлиги борасида хабар тарқалган эди.

"Флойд бунга тайёр эмас, - деди Макгрегор. – У ҳақиқий жанг ўтказишни истамайди. У ростманасига уришишдан қўрқади, шу сабаб у билан учрашув эвазига 100 млн доллар олишни истайман".