Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев Молдова Республикасининг янги сайланган президенти Игорь Додонни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда

Табрик мактубида давлат раҳбари Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирган. 

Президент вазифасини бажарувчи, Игорь Додонга мустаҳкам соғлиқ, бардамлик, масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, Молдова халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.