Жанубий Корея бош вазири Хван Гё Ан Перуда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида мамлакат президенти Пак Кин Хе атрофида бўлаётган ғалвалар сабаб, мамлакат номидан иштирок этади.

“Ренхап” агентлиги маълумотига кўра, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида Жанубий Корея номидан президент эмас, балки бош вазир қатнашиши биринчи ҳолатдир.

Хван Гё Аннинг ташрифи доирсида мамлакатнинг Лотин Америкаси давлатлари, жумладан, Перу, Чили, Колумбия ва Мексика билан ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари унинг Перу бош вазири билан кўришиши ҳам кун таркибига киритилган. Учрашувда инфрақурилмалар, соғлиқни сақлаш тизими ва энергитика масалалари муҳокама этилиши назарда тутилган.