16 ноябрь туни ва 17 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Туркия Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди


Фото: tccb.gov.tr

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 17 ноябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди.

 

>>>  Батафсил.

Беларусь президенти Қуръонни нима учун ўпгани сабабини маълум қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскдаги жомеъ масжидининг очилиши маросимида барча динларга бирдек ҳурмат билан қараши рамзи сифатида Қуръони каримни ўпганини маълум қилган.

 

>>> Батафсил.

Мозамбикда бензовоз портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди


Фото: © AFP

Аввалроқ 43 киши ҳалок бўлгани ва 110 киши яралангани маълум қилинган.

 

>>> Батафсил.

АҚШ ва Перу кучлари тарихдаги энг йирик миқдордаги қалбаки долларларни мусодара қилишди


Фото: © AP

Таъкидланишича, умумий ҳисобда 30 млн қалбаки доллар ҳамда 50 мингдан кўпроқ қалбаки евро мусодара қилинган.

>>> Батафсил.

"Мерседес" Хитойдаги миллионинчи автомобилини ишлаб чиқарди

Daimler ва BAIC автомобилсозлик корпорацияларининг Пекинда жойлашган қўшма корхонасида юбилей сондаги автомобиль ишлаб чиқарилди.

>>> Батафсил.

АҚШ миллий разведкаси директори истеъфога чиқишга ариза берди


Фото: © AFP

АҚШ миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер АҚШ конгрессидаги йиғилишда  истеъфога чиқишга ариза берганини маълум қилди.

>>> Батафсил.

АҚШ давлат департаменти Қатарга қирувчи самолётлар сотишни маъқуллади


Фото: © AP

АҚШ Давлат департаменти Қатар амирлигига 72 дона F-15QA қирувчи самолётларини сотиш битимини тасдиқлади. Унинг қиймати 21 млрд долларни ташкил этади.

>>>  Батафсил.

Япония бош вазири Трамп билан учрашувдан кейин уни ишончли етакчи деб атади


Фото: REUTERS

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп хорижий етакчи билан биринчи учрашувини ўтказди. Бу етакчи Япония бош вазири Синдзо Абэ бўлди.

>>> Батафсил.

Премьер-лига эски анъаналаридан бирини тикламоқчи

Премьер-лига жамоалари стадионларда туриб томоша қиладиган ўриндиқларни қайтариш масаласини яна кун тартибида муҳокама қилишмоқда.

>>> Батафсил.

Месси спортчиларнинг яна бир рейтингни бошқариб турибди

Аргентиналик футболчи Лионель Месси Forbes журнали томонидан эълон қилинган 30 ёшгача бўлган энг бой спортчилар рейтингини бошқариб бормоқда.

>>> Батафсил.