Мексикадаги Альенде шаҳрининг собиқ мэри "Зетас" гуруҳи аъзолари томонидан амалга оширилган оммавий қотилликка алоқадорликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди

Бош прокуратура маълумотларига кўра, собиқ шаҳар раҳбари Серхио Лосано 300 кишининг ўлимига алоқадор. Оммавий қотиллик "Зетас" аъзолари томонидан гиёҳванд моддалар сотувидан тушган даромаднинг ўғирланишига жавобан уюштирилган. 

Ҳукумат хабарига кўра, жиноятчилар шаҳарнинг 160-200 кишисини қатл қилишган. Манбада таъкидланишича, собиқ мэр бу воқеалар ҳақида ҳеч нарса билмаслиги мумкин эмас. 

Жиноий гуруҳнинг собиқ аъзоларидан бири Гектор Морено картель бошлиғи буйруғи билан жами 300 кишининг ўлдирилганини маълум қилди. Шунингдек у гуруҳнинг 2007 йилдан 2011 йилгача АҚШ чегараси орқали 5 тоннагача гиёҳванд модда олиб ўтганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шаҳар ҳукумати пора эвазига жиноятчиларни ҳимоя билан таъминлаган.