АҚШ Давлат департаменти Қатар амирлигига 72 дона F-15QA қирувчи самолётларини сотиш битимини тасдиқлади. Унинг қиймати 21 млрд долларни ташкил этади, дейилади мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси сайтида

Харид келишувига кўра, қирувчи самолётлар ўқ-дори ва қурол-аслаҳалар билан таъминланади, уларга техник ёрдам кўрсатилади ва учувчилар тайёрланади. Бироқ, F-15 қирувчиларини етказиб бериш муддатига ойдинлик киритилмаган. Битимнинг умумий қиймати 21,1 млрд АҚШ долларини ташкил этгани хабар қилинмоқда. 

«Мазкур битим, дўстона мамлакат хавфсизлигини такомиллаштириш ва муҳим стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш билан Қўшма Штатлар ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлигини кучайтиради», — дейилади бошқарма хабарида. 

Сентябрь ойида Кувайт, Катар ва Баҳрайн АҚШдан 8 млрд доллар эвазига 81 дона қирувчи самолёт харид қилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.