Англия премьер-лигаси учрашувларни Хитойда олиб кўрсатиш ҳуқуқларини рекорд даражадаги маблағ эвазига сотди.

Associated Press маълумотига кўра, 2017-2018 йилги мавсумдан бошлаб 3 мавсум ўйинлари трансляцияси ҳуқуқи 700 млн доллар эвазига сотилган ва бу АПЛ тарихидаги энг йирик келишув бўлди. Телетрансляцияларнинг баҳоси ҳар мавсум учун 233 миллион доллардан тўғри келади.

Таққослаш учун, ҳозирда Англиядаги ўйинлар Хитойда йилига тахминан 20 млн доллар эвазига трансляция қилинади.

Телеҳуқуқларни Suning group холдингига кирувчи PPTV компанияси сотиб олган. Эслатиб ўтамиз Suning group "Интер" жамоаси эгаси ҳисобланади.

Бундан олдинроқ, премьер-лига турнир ўйинларини 2019 йилгача трансляция қилиш ҳуқуқини Британиядаги 2та телеканалга 5,136 миллиард фунт эвазига сотганди.