АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп хорижий етакчи билан биринчи учрашувини ўтказди. Бу етакчи Япония бош вазири Синдзо Абэ бўлди. Учрашув Трампнинг бош қароргоҳи бўлган, Нью-Йоркдаги Трамп-тауэрда бўлиб ўтди ва норасмий кўринишга эга бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Абэ 90 дақиқа давом этган учрашувни самимий, "илиқ муҳитда" ўтди, деб атади. Мулоқот натижаларига кўра, Абэ Трампни ишонч билдиришга лойиқ бўлган ишончли етакчи деб таърифлади. Бироқ Япония бош вазири суҳбатнинг тафсилотларини ошкор қилишни истамади ва яна битта учрашув режалаштирилганини маълум қилди.

Аввалроқ Трамп ва Абэ учрашуви бўлиб ўтиши ташкилотчилик йўқлиги сабабли хавф остида қолгани маълум қилинганди.