Австрия ташқи ишлар вазири Себастьян Курц диний радикаллар томонидан кўчаларда Қуръон тарқатилишини тақиқлашга чақирди, деб хабар бермоқда The Local.

Курцнинг айтишича, "сиёсий исломни ифодалаш ҳисобланадиган" бундан салафийча кампанияларга бошқа чидаб бўлмайди.    

Аввалроқ Германия ҳукумати террорчиликка қарши кураш мақсадида оммавий рейдлар ўтказа бошлади. Рейдлар 200 дан кўпроқ манзил бўйича ўтган. Рейд ўтказилган квартираларда ўзларини "Чин дин" деб атовчи немис салафий гуруҳи аъзолари яшаган. Бу гуруҳ ҳукумат қарори билан тақиқланган.

Ушбу гуруҳ шунингдек Австрияда ҳам фаол ҳаракат қилади: унинг анъанавий ислом кийимларида бўлган ва узун соқолли аъзолари йўловчи ҳудудларда китоб жавонлари ўрнатиб, "Lies!" деб номланган Қуръон версияси нусхаларини тарқатадилар.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари "Lies!" немис тилидан "Буни ўқинг" деб, инглизчадан эса "Ёлғон" деб таржима қилинишини таъкидлаб ўтдилар.

Австрия ҳукумати мусулмон гуруҳлари, масжидлар ва имомларнинг хориждан молиялаштирилишини тақиқлаб қўйган. Айни вақтда Швейцарияда ҳам Қуръонни тарқатувчи радикал гуруҳларни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.