Туркия дин ишлари бўйича қўмита раҳбари Меҳмет Гермез Исроил Кнессет томонидан азонни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасини қоралади. Ҳужжатга мувофиқ, Исроилда азонни овозкучайтиргичлар воситасида айтишни тақиқлаш кўзда тутилган. 

«Бу ҳужжат Қуддуси-шарифда Ислом ва мусулмонлар мавжудлигини рад этишга уринишдир. Азон айтишни тақиқлашни қабул қилиб бўлмайди. Шу билан бирга, у мусулмонларнинг Қуддусдаги тарихий мавжудлигини инкор этиш ҳисобланади», - деган Гермез.