Airbus авиақурилиш компанияси Япониянинг Peach Aviation ташувчисига қиймати 1,4 млрд, дея баҳоланган 13 та A320 самолёти етказиш шартномасини ютиб олди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Peach Aviation 10та А320neo ва 3та A320ceo самолётлари бўйича шартнома имзолаган. Компания 2020 йилгача ўз флотини 35тагача самолёт билан кенгайтиришни мақсад қилган, улар сони кейинчакли 100тани ташкил этиши кўзда тутилган.

Маълум қилишларича, Airbus бундан уч йил муқаддам Японияга самолёт етказиб бериш буюртмасини қўлга киритган эди. Ўшанда Japan Airlines харидор бўлганди.