Венесуэла ҳукумати ва Хитойнинг CNPC нефтгаз давлат корпорацияси биргаликда нефть қазиб олишни кунига 280 минг баррелга кўпайтириш мақсадида 2,2 млрд АҚШ доллари сармоя киритишга келишиб олди

El Universal нашрининг хабар қилишича, шартномани имзолаш вақтида Венесуэла раҳбари Николас Мадуро маълум қилганидек, шу билан икки мамлакат ҳамкорлигида қазиб олинадиган нефть хом-ашёси миқдори кунига 800 минг баррелни ташкил этади. 

Аввалроқ, Мадуро ОПЕК бош котиби билан ўтказган учрашувида, ташкилот мамлакатлари нефть қазиб олишни камайтиришга келишиб олгани ҳақида маълум қилган эди. 

Умуман, ОПЕКнинг 30 ноябрда бўлажак саммитида ташкилотга аъзо ҳар бир давлатнинг нефть қазиб олиш бўйича ҳиссаси аниқлаб олиниши кутилмоқда.