2015 йилда Хитойнинг АҚШга киритган инвестицияси  Қўшма Штатларнинг ХХРга киритган инвестициясидан ошиб кетди. Бу ҳақда Rhodium Group таҳлил гуруҳининг ҳисоботида маълум қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, 2015 йилда АҚШдан Хитойга киритилган инвестицияларнинг умумий қиймати 13,1 млрд долларни ташкил этган. ХХРнинг Қўшма Штатларга ҳудди шу даврда киритган инвестицияси эса 15,3 млрд, дея қайд этилган.

Шунингдек, ҳисоботда маълум қилинишича, 1990 йилдан 2015 йилгача бўлган давр оралиғида Хитойда америкаликлар томонидан имзоланган инвестиция шартномалари 6,7 мингтани ташкил этган бўлиб, уларнинг жами қиймати 228 млрд долларни ташкил этади. Шу ҳолат хитойликларда 64 млрд долларлик 1,2 мингта шартномани кўрсатмоқда.