Ироқда тўй маросими вақтида автомобиль портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди ва яна 35 киши жароҳат олди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, Бағдоддан ғарбда жойлашган суннийлар яшайдиган шаҳарда миналаштирилган автомобиль портлатилган. 

Полиция маълумотларига кўра, ҳужум тўйда иштирок этаётган, ИШИД жангариларига қарши бўлган маҳаллий амалдорларга қаратилган бўлган.