PMorgan Chase & Co банки АҚШ томонидан илгари сурилаётган даъволарни ҳал қилиш учун 264 млн доллар жарима тўлаш ниятида. Банк Хитой давлат мулозимларининг фарзандларини ишга ёллаганликда гумон қилинмоқда. Шу билан JPMorgan Хитой молия-банк бозорига кириш имконини қўлга киритган, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Банк 130,5 млн долларни АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссиясига, 72 млн долларни адлия вазирлигига ва 61,9 млн долларни Федерал захира тизимига тўлашни режалаштираяпти. 

Таъкидланишича, JPMorgan Хитойдаги фойдали битимларда иштирок этиш имкониятига эга бўлиш мақсадида хитойлик давлат мулозимларининг қариндошлари в фарзандларини ишга ёллаган. Бунда, янги ходимларнинг етарли малакаси бўлмагани банк раҳбариятини ташвишлантирмаган. 

Аввалроқ, жарима миқдори 200 млн долларни ташкил этиши мумкинлиги хабар қилинган эди.