Бугун, 18 ноябрда телебошловчи Ксения Собчак ва актёр Максим Виторганлар оиласида янги меҳмон дунёга келди. Жуфтлик ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақида телебошловчи ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. 

"18.11.2016 - бундан буён менинг ҳаётимдаги энг бахтли кун. Мен - ажойиб ўғилнинг онасиман!", - деб ёзади Ксения. КП нашрида таъкидланишича, она ва бола ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. 

Ксения Собчак ва Максим Виторган 2013 йилнинг 1 февралида турмуш қуришган.