Ўзбекистон чемпионлигини муддатидан олдин расмийлаштирган «Локомотив» Олий лиганинг 29-тури доирасида «Металлург»ни қабул қилди. 

Биринчи бўлим ўрталарида ташкил этилган чиройли комбинация натижасида мезбонлар вакили Олег Зотеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва имкониятдан самарали фойдаланди - 1:0.

36-дақиқада Садриддин Абдуллаев томонидан 16 метрлардан йўлланган зарбани Суҳроб Султонов қайтара олмади - 2:0. 

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Марат Бикмаев дарвозабоннинг хатосидан кейин яқин масофадан туриб дарвозани ишғол қилди - 3:0. 

Баҳс тугашига 3 дақиқа қолганида Олий лига-2016 тўпурари бўлиб турган Темурхўжа Абдухолиқов қарши ҳужумда марказий ҳимоячини алдаб ўтди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди - 4:0.

Тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бораётган Зоҳид Абдуллаев ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланган мавсумдаги 18-голни уришга муваффақ бўлди - 4:1. 

Шу тариқа, тошкентликлар чемпионликдан кейинги илк ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ўйиндан кейин «Локомотив»ни чемпионлик билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Кубокни ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов топширди. 

«Локомотив» - «Металлург» - 4:1
Голлар: Олег Зотеев (24), Садриддин Абдуллаев (36), Марат Бикмаев (69), Темурхўжа Абдухолиқов (88) — Зоҳид Абдуллаев (90+2)
Четлатиш: Икром Алибоев (90)
Локомотив: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев (Санжар Шоаҳмедов 59), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Неманья Яничич, 17.Салим Мустафоев (Шерзод Файзиев 70), 18.Темур Кападзе, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев, 71.Артур Геворкян (Марат Бикмаев 52)
Металлург: 32.Суҳроб Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов 62), 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов (Фарҳод Намозов 71), 13.Жавоҳир Эсонқулов, 14.Даврон Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов (Эргаш Исмоилов 76).