Хитойнинг Цзянси провинциясида маймун боласи - тахминан магота - эчкилар билан дўстлашиб олди. Ажойиб лавҳалар акс эттирилган видеотасвир CCTV'нинг YouTube-каналида тақдим этилди

Ролик остидаги ёзувга кўра, Чжун Шу исмли фермер подага қараётган вақтда маймун боласини кўриб қолган. Унинг сўзларига кўра, маймун боласи 4-5 кундан бери эчкилар билан бирга яшамоқда. 

"Мен унга банан бермоқчи бўлдим, бироқ у эчкига маҳкам ёпишиб олди", - дейди хитойлик фермер. 

Жониворларни ҳимоя қилиш маҳаллий хизмати майимунга ёрдам кўрсатиб, уни Ичунь шаҳридаги ҳайвонот боғига кўчириб ўтказишни режалаштирмоқда.