«Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар терма жамоадаги шериги, «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони каталонлар клубига ўтишга кўндирмоқчи.

UOL Esporte маълумотига кўра, Неймар терма жамоа ихтиёрига борганида бу ҳақда Коутиньо билан гаплашган. 

Испан гранди раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳам мерсисайдликлар жамоаси аъзоси бўлган бу футболчини кузатиб келишаётгани, лекин ҳозирча музокараларга киришмагани айтилган. Нашрнинг ёзишича, Коутиньо ҳам Испанияга кўчиб ўтишга қарши бўлмайди. 

«Ливерпуль» раҳбарияти эса бразилиялик футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Жамоанинг у билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йилгача.

 

Манба: tribuna.uz