Истанбул полиция маҳкамаси Йилдиз техника университетининг 70 нафар ўқитувчисини Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда NTV телеканали.

Ушланганлар орасида профессорлар, доцентлар, уларнинг ўринбосарлари ва университет тадқиқот бўлимлари аъзолари бор. Умуман, прокуратура суддан 103 кишини қўлга олиш бўйича рухсат олган. 

Ҳибсга олинганларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилган ва Хавфсизлик бошқармасига сўроқ қилиш учун олиб келинган. Уларни қўлга олишга сабаблардан бири сифатида, мобил телефонларида Bylock дастурининг бўлганидир. 15 июлдаги давлат тўнтаришига уриниш чоғида, исёнчилар айни илова воситасида ўзаро мулоқот қилишган. 

Ушбу амалиётлар Фатҳуллоҳчилар террорчилик ташкилоти – ФЕТОга нисбатан суриштирув ишлари доирасида амалга оширилгани таъкидланмоқда.