Франция президенти Франсуа Олланд БМТ бош котиби Пан Ги Мунни Фахрий Легион ордени билан тақдирлади.

БМТ бош котиби иқлим ўзгаришларига қарши курашдаги жонбозлиги ва бу борадаги келишувга эришгани учун орден кавалерига айланган. 

Ўтган йилнинг 12 декабрида БМТ аъзолари бўлган 196 давлат вакиллари Париж келишувини имзолаганди. Унга кўра, томонлар 2020 йилдан кейин атроф-муҳит ифлосланишига қарши чораларни бажаришга киришади.

"Буларнинг барчасида сизнинг хизматларингиз беқиёс. Айнан сиз бир неча йилдан бери ташкилотда ушбу мавзуни ўртага ташлаб келмоқдасиз", — дея Парижда ўтказилган тақдимот маросимида чиқиш қилган Олланднинг сўзларини келтирган Рейтер агентлиги.

Фахрий Легион ордени Наполеон Бонапарт томонидан 1802 йилда таъсис этилган. Бу орден Франция олдида кўрсатилган хизматлар учун берилади.