Япониянинг Panasonic корпорацияси йил охиригача япон тилидан уч тилга автоматик равишда таржима қила оладиган мегафонни тақдим этишни режалаштираяпти. Гап, инглиз, хитой ва корейс тили ҳақида бормоқда, деб хабар қилган Киодо ахборот агентлиги.

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, ушбу қурилмалар одамлар гавжум бўладиган жойларда жуда фойдалидир. Метро бекатлари, шаҳар кўчаларидаги турли анжуманлар чоғида у эгасига ёрдамчи бўлиши шубҳасиз. 

Мегафон хотирасига дастлаб, энг кенг тарқалган 300га яқин сўз киритилади, Хусусан: "эҳтиёт бўлинг", "поезднинг жўнаши кечикади" каби сўзлар. Ундаги микрофон тўрт тилдан бирида сўзлаётган инсон нутқини шовқин кучли бўлган ҳолатларда ҳам таний олади. Фойдаланувчи мегафонни қўллаш чоғида интернетдан қўшимча сўзларни юклаб олиши ёки ўзи мустақил киритиши мумкин. 

Компания кейинчалик заруратга кўра, бошқа тилларни ҳам киритишни режалаштирмоқда.