Airbnb турар-жой ижара сервиси маҳаллий аҳолидан экскурсиялар ва тадбирларни зиёрат қилишни таклиф қилиб, ўз функционалини кенгайтирди. Бу ҳақида компания раҳбари Брайан Чески Сан-Францискодаги тақдимот маросимида сўзлаб берди, дейилади Lenta.ru нашрига келиб тушган матбуот релизида. 

"Бугун биз Trips'ни ишга туширамиз, бу - яшаш жойлари, кўнгилочар машғулотлар ва одамларни бирлаштирувчи платформа. Биз саёҳатларга сеҳр элементларини қўшмоқчимиз, уларнинг марказида албатта инсонлар бўлади", - деди у. 

Ческининг сўзларига кўра, эндиликда маҳаллий аҳоли сайёҳларга нафақат ўз уйидан жой беради, балки ўз тажрибаси билан бўлишиши ҳам мумкин. Масалан, улар туристларга қадимий автомобилларда сайр қилиш ёки француз шансони концертида бўлишни таклиф қилишлари  мумкин. 

Шунингдек сервис ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларда ҳам иштирок этишни таклиф қилди, бу - дайди итларга ёрдам кўрсатиш ёки чиқиндидан санъат асари ясашга оид маҳорат дарслари бўлиши мумкин. Яна бир янги хизмат тури фойдаланувчиларга ресторанлар, клублар ва диққатга сазовор масканлар бўйича тавсияларни кўзда тутади. 

Бугунги кунда янги хизмат турлари фақат 12 шаҳардагина йўлга қўйилган: Детройт, Париж, Найроби, Гавана, Сан-Франциско, Кейптаун, Флоренция, Майами, Сеул, Токио ва Лос-Анжелес. 2017 йилда бу рўйхат яна 50 аҳоли пунктига кенгаяди. 

Airbnb — бутун дунё бўйлаб қисқа муддатли турар-жой ижарасига доир маълумотлар жойлаштириладиган онлайн-майдон. Сервис 200 мамлакатда жойлашган 34 минг шаҳарда фаолият юритади.