Нью-Йоркда Sotheby's аукцион уйи замонавий санъатнинг янги картиналарини 277 миллион долларга сотди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Савдолар бўйича Sotheby's нинг прогнози 208,5 млн. долларни ташкил этган эди. 
RNS маълумотига кўра, кўргазмага қўйилган 64 та картинадан 60тасини сотиб юборган.

Герхард Рихтернинг абстракт картиналари 33,9 млн ва 22,7 млн долларга ҳамда Виллем де Кунингнинг асарлари эса  10,4 млн ва 9,8 млн долларга сотилган.