85 фоиздан ортиқ Tesla акцияларининг эгалари SolarCity'ни харид қилиш учун овоз беришди. Илон Маск ва у билан боғлиқ кишиларнинг акциялари инобатга олинмади. SolarCity акционерлари ҳам битимни тасдиқлашди, шу боис у яқин кунларда ниҳоясига етказилади. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди. 

Маск инвесторларга SolarCity'нинг янги "қуёшли" томи одатдагидан арзонроқ бўлишига ваъда берди. 

Манбага кўра, битим қиймати 2 миллиард доллардан ошиб кетган. Келишув шартларига кўра, SolarCity акциялари эгалари уларнинг ҳар бири учун 0,11 Tesla қоғозини олишади. 

Бундан аввал Илон Маск SolarCity'ни харид қилиш Tesla компаниясига 2017 йил даромадининг 1 миллиард долларга ўсишини таъминлаши ва келаси уч йил давомида балансга яна 500 миллион пул воситасини қўшишини айтганди.

Tesla акциялари бу янгиликдан кейин 2,57 фоизга ўсиб, 18,6 долларни, SolarCity эса 2,9 фоизга ўсиб, 20,4 долларни ташкил қилди.