Туркиянинг Сиирт вилоятидаги Ширван шаҳрида мис конидаги ўпирилиш оқибатида 4 нафар кончи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN Turk телеканали.

Телеканал маълумотларига кўра, уюмлар остида ўндан кўпроқ одам қолаётган бўлиши мумкин.

Воқеа жойига фавқулодда хизматлар ва тез ёрдам автомобиллари етиб келган. Қутқарув операцияси ташкиллаштирилган.

Anadolu ахборот агентлигининг маълум қилишича, мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим воқеадан хабардор этилган. У эса ўз навбатида бу ҳақда вазирларга ахборот берган.