Канадалик Давид де Мьюль интернет тармоғига кишини таъсирлантирувчи видео жойлади. Унда баҳайбат оқ айиқ занжирланган эскимос итининг бошини силаётгани акс этган. Бу ҳақда CBC хабар бермоқда.
Де Мьюль унча катта бўлмаган фирмада гидлик қилади ва саёҳларга айиқлар ҳамда бошқа жониворларни учратиш мумкин бўлган жойларни кўрсатади. У роликни Канаданинг Манитоба провинциясида суратга туширган. Де Мьюлнинг сўзларига кўра, у ўртада жанг бўлишини кутган, аммо бунинг ўрнига мана шундай таъсирли видео олишга муваффақ бўлган.