Корея республикаси президенти Пак Кин Хе декабрь ойида Токиога ташриф буюради. У бу ерда Япония ва Хитой раҳбариятлари билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда, Жанубий Корея давлат раҳбари маъмурияти маълум қилмоқда. 

"Якуний кун тартиби тасдиқланиши лозим, аммо президент учтомонлама саммитда иштирок этишни режалаштираяпти", - деб қайд этган президент девони расмий вакили матбуот брифингида. 

19-20 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган музокараларда ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян ва Япония ҳукумати раҳбари Синдзо Абэ иштирок этади. Ўтган сафар шу каби учрашув Сеулда бўлиб ўтган эди. 

Кузатувчиларнинг фикрича, бундай режаларнинг эълон қилиниши Пак Кин Хенинг истеъфога чиқиш режаси йўқлигини англатади. Сўнгги ижтимоий сўров натижаларига кўра, Корея президентининг мамлакат фуқаролари орасидаги рейтинги 5 фоизгача тушиб кетган. Унинг фаолиятини 90 фоиз киши салбий баҳолайди. 

Жанубий Корея етакчиси 40 йилдан ортиқ таниш бўлган қоҳин дугонасининг давлат ишларига аралашишига имкон берганликда гумон қилинмоқда.