ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати форматига киритилиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

«Саралаб олинган 16та терма жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига чиқади. 64 терма жамоа мусобақа бошланишига 1 ҳафта қолганида мезбон мамлакатда ўтказиладиган плей-офф саралашида иштирок этиш орқали турнирда қатнашадиган 32 жамоа номи аниқланади.

Бу ҳолатда плей-оффнинг ягона ўйинида ҳар қандай ҳодиса рўй бериши мумкин. Масалан, Италия ёки Испания ютқазиб, ЖЧ мусобақасидан четда қолиши ҳам мумкин. Келинг, олдиндан башорат қилмайлик.

Жаҳон чемпионати – ижтимоий аҳамиятга молик турнир. У мамлакатларни ўзгартиради, одамларга қувонч улашади. Бундай ўзгаришлар кейинги ривожланишлар учун туртки бўлиши мумкин», дея Инфантинонинг сўзларини келтиради Goal.com.