«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Испания чемпионатининг 12-турида «Атлетико»га қарши кечадиган ўйинда Криштиану Роналдуни ноанъанавий нуқтада ўйнатмоқчи.

Marca нашри хабарига кўра, бу дербида Роналду марказий ҳужумчи сифатида ҳаракатланади. Бу Карим Бензема жароҳатидан тўлиқ тикланиб олмагани ва шу туфайли ўйинни бошланғич таркибда бошламаслиги, иккинчи ҳужумчи Альваро Мората эса жароҳат олиб, 1 ой муддатга сафдан чиққани билан боғлиқ ҳисобланади.

Шу туфайли мураббий асосан чап қанотда ҳаракатланишга одатланган Роналдуни марказий ҳужумчи, яъни "тўққизлик" сифатида ўйнатишни режалаштирмоқда. Унинг чап қанотдаги ўрнини Гарет Бэйл эгаллайди, ўнгда эса Лукас Васкес ҳаракат қилади.