Америкалик актёр Алек Болдуин АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин илк маротаба республикачи-миллиардер Дональд Трамп ролини ижро этади, деб хабар қилмоқда Deadline.

Болдуин “Saturday Night Live” комедия кўрсатувида бир неча бор ушбу ролда пайдо бўлишга улгурган эди. 12 ноябрдаги дастурда актёр қатнашмаган. Энди Болдуин яна экранларда Трамп ролида пайдо бўлмоқчи. 

Сайловолди кампанияси чоғида Болдуин ва Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон ролидаги актриса Кейт Маккиноннинг SNL кўрсатувида пайдо бўлиши, дастурнинг рейтингини кўтаришга ёрдам берди. 

Ҳозирча, Болдуин ушбу томошада Трамп ролини доим ижро этадими ёки продюсерлар унинг ўрнига бошқа актёрни танлашадими, номаълумлигича қолаяпти.