Бугун Англия премьер-лигасида 12-тур учрашувлари бошланди. Тур ўйинларини «МЮ» ва «Арсенал» баҳси бошлаб берди.

«Олд Траффорд» стадионида кечган баҳс тенг кураш остида кечди. 69-дақиқада испниялик хавбек Хуан Мата ҳисобни очди.

Арсен Венгер ўйиннинг охирида майдонга захира ҳужумчисига айланиб бораётган Оливье Жируни ташлади ва бу ўйинчи алмаштириш ўзини оқлади. Франциялик ҳужумчи 89-дақиқада боши билан тўпни Давид Де Хеа дарвозасига йўллади 1:1.

Ўйинда ҳисоб ўзгармади ва Арсен Венгер шогирдлари мағлубиятсиз серияни давом эттирди. Жамоа охирги марта августда, мавсумнинг биринчи турида мерсисайдликларга мағлуб бўлган.

Эндиликда Жозе Моуриньо жамоаси очколари сонини 19тага етди. «Арсенал» эса 25 очко билан учинчи ўринга чиқди. Турнинг бошқа ўйинлари натижаларига кўра, ўринлар ўзгариши ҳам мумкин.

Ўйин статистикаси:
Зарбалар: 12-5
Паслар аниқлиги: 80%-78%
Вазиятлар яратиш: 9-3
Тўпга эгалик қилиш: 49%-51%

Манчестер Юнайтед – Арсенал 1:1
Гол: 1:0 – 68 Мата.

Гол: 1:1 - 89 Жиру
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Жонс, Дармиан (Блинд, 64), Валенсия, Мата, Эррера, Кэррик, Погба, Марсьяль (Руни, 63), Рэшфорд.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Женкинсон, Косьельни, Рэмзи, Коклен, Уолкотт, Ўзил, Санчес, Эль-Ненни (Жиру, 73).
Огоҳлантиришлар: Санчес (16), Дармиан (25), Мата (69).