Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Ер юзидаги 3D-принтерда чоп этилган биринчи бино фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда амирликнинг Dubai Media Office матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Иншоот бутунлай уч ўлчамли чоп этиш воситасида барпо этилган. Деталларни ишлаб чиқишга 17 кун, йиғишга яна икки кун талаб қилинган. Бино электр қуввати истеъмолини тежовчи инновацион технологиялар билан жиҳозланган. 

Мазкур иншоот шаҳар марказидаги Emirates Towers яқинига жойлаштирилган.

Аввалроқ, Япониянинг Honda компанияси 3D-принтерда ишлаб чиқилган автомобилини намойиш этгани хабар қилинган эди.