«Барселона» Испания чемпионатининг 12-турида «Малага»га қарши кечган ўйинда дуранг натижа қайд этди. «Камп Ноу» стадионида кечган, Месси ва Суарес каби икки етакчи футболчи иштирок этмаган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

Етакчиларнинг йўқлигига қарамасдан жамоа тўла устунлик кўрсатди, лекин гол бўлмади. Меҳмонлар ўйинни 9 киши бўлиб тамомлади, Диего Льоренте ва Хуан Карлос ўйин давомида майдондан четлатилди. Меҳмонлар дарвозабони Карлос Камени ўйин қаҳрамонига айланди.

«Барселона» эндиликда 26 очко билан турнир жадвалининг иккинчи ўрнида қолмоқда. 16 очкоси бор «Малага» ўнинчи ўринда.

Барселона – Малага 0:0
Барселона – тер Стеген, Маскерано, Пике, Динь (Альба, 62), Суарес (Андре Гомеш, 68), Серджи Роберто, Рафинья (Ракитич, 77), Бускетс, Туран, Неймар, Пако Алькасер.
Малага – Камени, Торрес, Льоренте, Рикка, Вильянуэва, Форнальс (Дуда, 90), Хуан Карлос, Аньор, Онтиверос (Луис, 69), Росалес, Сандро Рамирес (Эн-Несири, 81).
Огоҳлантиришлар: Рикка (22), Онтиверос (62).
Четлатиш: Льоренте (68), Хуан Карлос (90).