Лондондаги Букингем саройи 369 млн фунт стерлингга таъмирланади, деб хабар бермоқда Hello. Таъкидланишича, қироллик қароргоҳини катта кўламдаги таъмирлаш ишлари кутмоқда, улардан баъзилари 60 йил ичида илк бор ўтказилади. 

Таъмирлаш ишлари 2017 йил апрелида бошланади. Қиролича Елизавета II таъмирлаш ишлари вақтида саройда яшашни ва у ерда расмий тадбирлар ўтказишни давом эттираверади. Таъмирлаш ишлари сайёҳлар орасида оммабоп бўлган тадбирлар, жумладан соқчилар алмашишига таъсир қилмайди.

Манбанинг айтишича, қироллик уйи вакиллари таъмирлаш ишларини тўлиқ қўллаб-қувватлаганлар.

Букингем саройи Лондоннинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади. Саройга ҳар йили 500 мингдан кўпроқ одам ташриф буюради. 2013 йилда сайёҳлар саройни Британиянинг ўзига чорловчи асосий жойи деб аташган.