Германия чемпионати 11 турига келиб тарихда кузатилмаган воқеа содир бўлди. Бундеслига тарихида илк марта мавсум дебютанти турнир жадвалининг энг юқори поғонасидан ўрин олди.

Жуда катта инвестициялар эвазига молиялаштирилаётган «Ред Булл Лейпциг» жамоаси бу ишни қойилмақом тарзда уддалади. Леверкузенда «Байер» меҳмони бўлган жамоа ҳақиқий чемпионларга хос ирода намойиш этди. Учрашув биз кутган ишончни оқлади. Икки марта ҳисобда ортда боришига қарамай Ральф Хазенхюттл шогирдлари охир-оқибат ғалабани ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди. Ўйин қаҳрамони Швеция терма жамоаси ҳужумчи Форсберг бўлди. Унинг биттаси голи ва иккита голли узатмаси (автогол деб ҳисоблангани учун, Форсбергнинг биринчи голдаги паси статистикалардан ўрин олмаган) жамоасига энг камида бир кунга бундеслиганинг энг юқори қисмидан жой олишига ёрдам берди. 11 турдан кейин жамоа ҳисобида 27 очко мавжуд. 

Бугун «Бавария» Дортмундда меҳмон бўлади. Агар ушбу учрашувда мюнхенликлар ғалаба қозона олмаса, «Лейпциг» 11-турдан кейин тўлақонли пешқадамга айланади. 

Бундеслига, 11-тур

Байер – РБ Лейпциг 2:3 (2:1)
Голлар: 1:0 – 1 Кампль, 1:1 – 4, автогол Баумгартлингер, 2:1 – 45 Брандт, 2:2 – 67 Форсберг, 2:3 – 81 Орбан.
Байер: Лено, Топрак, Та, Венделл, Хенрихс, Арангис, Баумгартлингер (Хавертц, 82), Чалханоглу (Фолланд, 64), Кампль, Брандт, Мехмеди (Эрнандес, 74).
РБ Лейпциг: Гулачи, Орбан, Комппер (Шмитц, 30), Хальстенберг, Кейта, Ильзанкер, Демме, Забитцер, Форсберг (Кайзер, 90), Вернер, Поульсен (Берк, 64).

 

Манба: tribuna.uz