Facebook ижтимоий тармоғи 6 млрд долларлик А синфидаги акцияларини қайтариб сотиб олишни режалаштираётганини эълон қилди. Бу ҳақда компания баёнотига иқтибос келтирган ҳолда CNN Money хабар бермоқда. 

"Акцияларни сотиб олиш муддати ва уларнинг аниқ миқдори кўплаб омилларга, жумладан акциялар нархи, компаниянинг умумий ҳолати ва бозор шароитлари ҳамда муқобил инвестициялаш имкониятларига боғлиқ бўлади", деб айтилди компания хабарида.

18 ноябрда Facebook акциялари савдолар охирига яқин 1,1 фоизга, яъни бир акция учун 118,24 долларгача ошди. Компаниянинг бозор нархи 337 млрд долларни ташкил қилмоқда. 

Охирги йилларда бир неча компаниялар, жумладан Apple, Google ва Microsoft ижтимоий тармоқнинг акцияларини сотиб олган.

Аввалроқ компания 3-чоракдаги соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 166 фоизга, яъни 2,37 млрд долларгача ўсганини маълум қилганди. Шу давр ичида тушум 56 фоизга, яъни 7,01 млрд долларгача, тушумда катта улушни ташкил қиладиган рекламадан олинадиган даромад эса 59 фоизга, яъни 6,8 млрд долларгача ошгани маълум қилинганди.