Дунёдаги энг катта Lego конструкторлари дўкони Британия пойтахти Лондон марказида иш бошлади, деб хабар қилмоқда «BBC-Рус хизмати».

Икки қаватли бинода машҳур Биг-Бен минорасининг нусхасини кўриш мумкин. У конструкторнинг 200 минг донасидан ясалган. Унинг баландлиги 6 метрни ташкил этади. Нусхага ўрнатилган соат ва чироқларнинг ҳам ишлаши таъминланган. 

Бундан ташқари, Лондон метроси вагонининг асл катталикдаги нусхаси дўкон мижозлари эътиборига ҳавола этилган. Унинг учун 600 мингдан ортиқ Lego бўлакчалари сарфланган. 

Дўкон ҳудудида шунингдек, фотоқути ҳам ишламоқда. Унда конструкторлардан ўз портретингизни ясаш учун чизмага эга бўлиш мумкин. 


AFP
PA

GETTY IMAGES

GETTY IMAGES


 


REUTERS